Персональный кабинет для юридических лиц
Мен оммавий оферта шартларини қабул қиламан ва тизимда рўйхатдан ўтганимни тасдиқлайман
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга пул маблағларининг почта ўтказмаси хизматини кўрсатиш бўйича
ОММАВИЙ ОФЕРТА
Ушбу ҳужжат «Ўзбекистон почтаси» акционерлик жамиятининг (бундан буён матнда «Жамият» деб аталувчи) юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга пул маблағларининг почта ўтказмаси хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома тузиш бўйича расмий таклифи (оммавий офертаси) ҳисобланади.
Юридик шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) томонидан ушбу офертада назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширилиши (акцептлаш), у қуйида келтирилган шартларга тўлиқ ва сўзсиз рози эканлигини билдиради (оферта акцепти). Оферта акцепти амалга оширилган пайтдан бошлаб, томонлар ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади).
Жамият ва Фойдаланувчи ўртасидаги барча муносабатлар, агар ушбу офертада бошқача кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари” асосида тартибга солинади.
Адресат - ўзига почта ёки курьерлик жўнатмаси жўнатилаётган юридик ёки жисмонийшахс;
Пул маблағларининг почта ўтказмаси - почта жўнатмаси бўлиб, жўнатувчи унингвоситасида ўзи Жамиятга тўлаган пул маблағлари суммасини адресатга тўлашнитопширади;
Фойдаланувчи - мазкур оферта шартларини қабул қилган ва Жамиятнингhttps://edp.pochta.uz веб интерфейси воситасида ўз шахсий кабинети орқали адресатга пулмаблағларининг почта ўтказмасини амалга оширувчи лаёқатли юридик шахс ёки яккатартибдаги тадбиркор;
Шахсий кабинет – фойдаланувчи томонидан адресатга пул маблағларининг почтаўтказмасини амалга ошириш имконини берувчи Жамиятнинг дастурий-аппаратмажмуидан иборат веб ёки мобил иловаси;
Хизмат ҳақи – пул маблағларининг почта ўтказмаси хизматини кўрсатилганлиги учунФойдаланувчи томонидан амалда бўлган тарифга мувофиқ Жамият фойдасигатўланадиган пул маблағлари.
Ҳисобот даври – 1 (бир) календар ойи, ойнинг биринчи кунидан охирги кунигача бўлгандавр.
2.1. Фойдаланувчи томонидан Жамиятнинг ушбу офертада кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади ва ўз шахсий кабинети орқали пул маблағларининг почта ўтказмаси электрон рақамли имзо билан тасдиқлаши ушбу офертанинг акцепти ҳисобланади.
2.2. Агар ушбу Офертада келтирилган шартларга сўзсиз рози бўлмасангиз Офертанинг2.1. бандида келтирилганларни амалга оширмаслигингизни сўраймиз.
3.1. Ушбу Шартномага кўра Жамият Фойдаланувчига хизмат ҳақи эвазига пулмаблағларининг почта ўтказмаси хизматини кўрсатади. Фойдаланувчи Жамият томонидан кўрсатилган хизматлар учун белгиланган хизмат ҳақини тўлайди.
3.2. Фойдаланувчи пул маблағларининг почта ўтказмасини адресатга тўлаб бериш учун барча маълумотларни тўғри ва тўлиқ тақдим этилишини таъминлайди. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари”да келтирилган.
3.3. Жамият ҳисобот даври тугагандан сўнг ўрнатилган тартибда Фойдаланувчига ҳисобварақ-фактураларни тақдим қилади. Фойдаланувчи ўзининг ходими бўлган жисмоний шахс номидан пул ўтказмасини амалга оширса, ҳисобварақ-фактуралар ушбу жисмоний шахсга жўнатилади. Фойдаланувчи ҳисобварақ-фактураларни жисмоний шахсларга жўнатилиши учун барча зарурий маълумотларни тақдим этиши лозим.
3.4. Фойдаланувчи Жамият веб интерфейси орқали пул маблағларининг почта ўтказмасихизматини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни олдини олиш қонунчилиги талабларига риоя этиши керак.
4.1. Пул маблағларининг почта ўтказмасини амалга ошириш учун хизмат ҳақи Жамиятнинг расмий веб сайтида эълон қилинган Республика ичида ва халқаро пул ўтказмалари жўнатиш тарифлари асосида белгиланади.
4.2. Фойдаланувчи Пул маблағларининг почта ўтказмаси суммаси ҳамда хизмат ҳақини олдиндан Жамиятнинг ушбу офертада кўрсатилган ҳисоб рақамига олдиндан ўтказиб беради.
5.1. Жамиятнинг мажбуриятлари:
- пул маблағларининг почта ўтказмаси хизматини кўрсатиш вақтида маълум қилинган Фойдаланувчининг тижорат маълумотларини сир сақлаш;
- Фойдаланувчи томонидан амалга оширилган пул ўтказмаларини адресатга тўлаб бериш (етказиш);
- ушбу Шартнома бўйича пул маблағларининг почта ўтказмаси хизмати кўрсатилганлигиҳақидаги ҳисобварақ-фактураларни тақдим қилиш.
- ушбу Шартнома талабларини бажариш;
- Шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда хизмат ҳақини тўлаш;
- пул маблағларининг почта ўтказмасини амалга ошириш вақтида маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш ва шахсий кабинетдан тўғри фойдаланиш;
- пул маблағларининг почта ўтказмаси маълумотларида хатолик бўлса ва хатолик натижасида ёки Жамиятга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра адресатга пул ўтказмасини тўлаш имконияти бўлмаган тақдирда, Фойдаланувчи Жамиятга хизматни амалга оширганлик учун хизмат ҳақини тўлашга мажбур;
- хизматдан фойдаланган ҳолда ноқонуний молиявий амалиётларни, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легализация қилиш амалиётларни ёки терроризмни молиялаштириш ҳамда бошқа қонун билан таъқиқланган ҳаракатларни амалга оширмаслик.
5.3. Жамият ушбу Офертага бир томонлама ўзгартириш киритишга ҳақлидир. ЖамиятФойдаланувчини киритилган ўзгаришлар ҳақида www.pochta.uz веб саҳифаси ёки бошқа коммуникация каналлари орқали хабардор қилади;
5.4. Ўзбекистон Республикси қонунчилигига зид бўлган шубҳали пул маблағларининг почта ўтказмаси бўйича, Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган пул маблағларининг почта ўтказмаси Жамият обрўсига путур етказадиган ёки унга молиявий хавф туғдирганда, Жамият бир томонлама Фойдаланувчига пул маблағларининг почта ўтказмаси хизматини кўрсатишни рад қилишга ва бунинг сабаблари ҳақида тушунтириш бермасликка ҳақли.
5.5. Пул маблағларининг почта ўтказмаси амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот, Фойдаланувчи томонидан нотўғри маълум қилинган маълумотлар билан тўғри келганда ва ушбу пул ўтказмаси адресатга жўнатилганда Жамият Фойдаланувчи олдида жавобгар эмас.
6.1. Томонлар Шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганликлари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
6.2. Фойдаланувчи томонидан тизимга киритилган нотўғри маълумотлар асосида адресатга тўланган пул ўтказмалари бўйича Жамият жавобгар эмас. Нотўғри берилган маълумотлар асосида тўланган пул ўтказмалари бекор қилинмайди ва Фойдаланувчитомонидан тўланган маблағлар қайтарилмайди.
6.3. Фойдаланувчи Шартнома шартларини бажармаганлиги ёки керакли даражада бажармаганлиги натижасида унда келиб чиқадиган ҳар қандай зарарлар ёки бошқа салбий оқибатлар учун жавобгар бўлади.
6.4. Фойдаланувчи томонидан Шартнома шартларини бажармаслиги оқибатида Жамияттомонидан Шартнома шартларини керакли даражада бажармаганлик учун Жамиятжавобгар бўлмайди.
6.5. Фойдаланувчининг мазкур Оферта шартлари билан танишмаслиги ёки ўз вақтида танишмаслиги оқибатида Фойдаланувчида юзага келган ҳар қандай зарарлар учунЖамият жавобгар эмас.
6.6. Жамият Фойдаланувчи олдида Жамиятга боғлиқ бўлмаган техник платформалардаги (тизимлардаги) кечикишлар ва узилишлар, алоқа каналлари ва алоқа тармоқларидаги узилишлар бўйича жавобгар эмас.
6.7. Жамият шартнома шартларини керакли даражада бажармаслик ҳолатларига, агар бундай ҳолатлар Жамиятнинг назорати доирасидан ташқари сабабларга кўра юзага келган ҳолатларда жавобгар эмас. Жамиятнинг назорати доираси Жамият дастурий-аппарат мажмуининг ишга яроқлилиги билан чегараланган, ва учинчи шахсларнинг айби билан юз берган, ҳамда давлат органлари ёки суд ҳокимиятининг таъқиқ ва чеклашлари туфайлиюзага келган узилишлар учун жавобгар эмас.
6.8. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки керакли даражада бажармаганлик учун жавобгарликдан, агар бундай жавобгарлик Шартнома тузилгандан кейин, Томон олдиндан кўра билиши ҳам, оқилона чоралар билан олдини олиш ҳам мумкин бўлмаган фавқулодда ҳодисалар натижасида юзага келган енгилмас куч (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида бўлса, озод қилинадилар.
7.1. Фойдаланувчи Жамият веб интерфейси орқали пул маблағларининг почта ўтказмасиамалга оширилишидан аввал исталган вақтда офертани тасдиқламаслик билан Шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
8.1. Мазкур Шартнома юзасидан келиб чиққан ҳар қандай низо тинч йўл билан Фойдаланувчининг ёзма мурожаатига асосан кўриб чиқилиши лозим. Мурожаатни кўриб чиқиш муддати ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.
8.2. Юзага келган низо тинч йўл билан ҳал этилмаган тақдирда, низо жавобгар жойлашган ердаги тегишли суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилиши лозим.
9.1. Мазкур Шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳолатлар юзасидан томонларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва иш муомаласи одатлари билан белгиланади.
9.2. Фойдаланувчи ушбу Офертани акцепти билан Шартноманинг барча шартларигасўзсиз рози эканлигини тасдиқлайди ва уни бажариш мажбуриятини олади.
ЖАМИЯТ РЕКВИЗИТЛАРИ:
«Ўзбекистон почтаси» АЖ
Адрес: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Олой кўчаси, 1 уй.
ИНН: 200833833; Ҳ/р: 2261 2000 9001 5526 6002; АТБ Алоқабанк; МФО: 00401
Тел.: (+99871) 232-25-18 ; e-mail: info@pochta.uz